» » Форишдаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқитувчи, мураббий ва ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Форишдаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқитувчи, мураббий ва ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

09 август 2023 г 381 Комментарии: 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” доирасида Фориш туманидаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқитувчи, мураббий ва ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Жумладан, тумандаги 65 умумтаълим мактаби, 19 мактабгача таълим ташкилоти, болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи-педагогларидан 1 минг 972 нафардан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида саломатлигида муаммоси бор ўқитувчи ва мураббийларга амбулатор ва стационар тартибда даволаниши учун йўлланмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!