» » Жиззах шаҳрида қабристонлар обод этилмоқда

Жиззах шаҳрида қабристонлар обод этилмоқда

11 август 2023 г 312 Комментарии: 0

Қабристонларни обод қилиш, тозалаш, атрофга гул экиб, кўкаламзорлаштириш марҳумларга бўлган ҳурмат белгиси бўлиши билан бирга халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган озодалик ва саришталиги белгисидир. 

Жиззах вилоятида ўтаётган ободонлаштириш ойлиги давомида марҳумларнинг руҳи қўним топган масканларни тозалаш, пок ва озода сақлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўтган куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ташаббуси билан  шаҳримиздаги "Хўжамозор", "Саримозор", "Хўжағозиён", "Ғиштлик мозор" ва "Қўрғонтепа" қабристонларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилди. Тадбир доирасида қабристонлар ва уларнинг ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар ва йўлаклар тозаланиб, дов-дарахтларни буташ ишлари олиб борилди.

Шу кунгача шаҳардаги жами 12 та қабристонлар обод етилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!