Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда “Мен шаҳримнинг тозалигига масъулман” лойиҳаси ўтказилди
08 май 2023 г 343 Комментарии: 0
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи Арнасой туман кенгашлари ташаббуси билан “Мен шаҳримнинг тозалигига масъулман” лойиҳаси доирасида туман марказидаги хиёбонда оммавий кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбири ўтказилди.
Унда тумандаги 13 та МФЙдаги ёшлар етакчилари ҳамда фаоллари иштирок этиб, хиёбонда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борди. Тадбир давомида кӯнгилли ёшлар томонидан дарахтлар буталаниб, таглари оқланди ва майдон ободонлаштирилиб, маиший чиқиндилар белгиланган жойга чиқарилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!