Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида “Депутатлар боғи” ташкил этилди
25 ноябрь 2022 г 398 Комментарии: 0
Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Яшил оламни сақлаб қолиш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Куни кеча Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида Давлат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси вилоят бўлими ташаббуси билан депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссасини таъминлаш мақсадида " Депутатлар боғи" ташкил этилди. Боғга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида депутатлар томонидан 100 тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилди.
"Биз умид билан экаётган ниҳоллар эртага кўкка бўй чўзиб, серсоя дарахтларга айланади, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова. – Албатта, ушбу эзгу ишлар шаҳарларимиз ҳавосининг тозалигига ва кислородга бой муҳитнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Уларни парваришлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ўтқазилган кўчатлар ҳудуд кўкаламзорлигига ҳисса қўшади. Ҳашар кўринишида давом этаётган тадбирларда депутатлар фаол иштирок этишмоқда.
Лойиҳа доирасида Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, сиёсий партияларнинг раҳбар ва ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!