» » Жиззахда "Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон" аниқланди

Жиззахда "Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон" аниқланди

14 август 2023 г 498 Комментарии: 0

Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси, Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Карлар жамияти Жиззах вилояти бўлими ҳамкорлигида “Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон” танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Зарбдор туманидаги 2-сон Заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтган танловда ҳамкор ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимлари, танловнинг қуйи босқичларидан сараланган жами 10 нафар иштирокчилар 4 та шарт бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Белгиланган шартлар бўйича якунда:
Ҳайитгул Aманова- 2-сон Заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси;
Мухтор Кўчканов- 1-сон Кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси;
Дўстназарова Ўғилой- 1-сон Кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси ғолибликка эришдилар.

Танлов иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган иштирокчи эндиликда танловнинг республика босқичида иштирок этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!