» » Ўқувчилар учун музейга саёҳат уюштирилди

Ўқувчилар учун музейга саёҳат уюштирилди

19 сентябрь 2022 г 543 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси масъул бўлган “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари учун Жиззах шаҳридаги музейларга саёҳат уюштирилди.

Ўқувчилар дастлаб давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов музейида бўлиб, адибнинг ҳаёти, амалга оширган ишлари акс этган музейдаги экспонатлар билан танишди.

Шунингдек, мактаб-интернат ўқувчилари шаҳардаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним номидаги давлат музейида бўлиб, улар томонидан яратилган асарлар, уларнинг севги ва муҳаббат, садоқатга лиммо-лим ҳаёт йўли ва серқирра ижодлари билан яқиндан танишди.

– Мақсад, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, яқин ўтмишдаги асли жиззахлик бўлган давлат арбоблари, адиблар, етук шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат, – дейди вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари, капитан Абулқосим Аҳмедов. – “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 65 нафар ўқувчиси бу тадбирга қамраб олинди. Келгусида ёшларни вилоятдаги ва қўшни вилоятлардаги тарихий обидалар, қадамжолар, музейларга олиб бориш ниятимиз бор.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!