» » Шароф Рашидов ёдгорлик музейида мактаб ва ресурс марказининг келишуви имзоланди

Шароф Рашидов ёдгорлик музейида мактаб ва ресурс марказининг келишуви имзоланди

02 октябрь 2019 г 1 803 Комментарии: 0

Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик музейида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди грант лойиҳаси асосида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида умумий ўрта таълим мактаби директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари,  вилоят Ахборот ресурс маркази ходимлари, ННТ, ОАВ вакиллари қатнашдилар. 

Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик музейи ННТ ташаббуси билан ўтказилган тадбирда  Давлат арбобининг қизи, академик Сайёра Рашидова қатнашди ва тарихий ҳодисалар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлат арбоби уй-музейига экскурсиялар орқали  ёшларни жалб қилиш орқали Шароф Рашидовнинг бой ҳаётий ва маънавий мероси билан таништириш лозимлиги хусусида гапирдилар. Бу билан ёшларга маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаол замондошимизнинг  бадиий образлари таъсирчанлиги орқали кучайтириш учун ўрта мактабларга иншолар танловини ўтказиш режалаштирилди.

Тадбир якунида Жиззах шаҳридаги 10-ўрта мактаб ва вилоят ахборот ресурс маркази ўртасида келишув имзоланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!