» » Зоминдаги 60-мактаб қошидаги “Касблар маркази” ҳамда Зарбдордаги кар ва заиф эшитувчилар мактаб-интернати шароитлари билан танишилди

Зоминдаги 60-мактаб қошидаги “Касблар маркази” ҳамда Зарбдордаги кар ва заиф эшитувчилар мактаб-интернати шароитлари билан танишилди

26 январь 2023 г 508 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 20 январь куни мактабларда ўқувчиларни касбга ўргатиш бўйича туманларнинг ихтисослашувига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Суюнов бошчилигида масъул ходимлар ва умумтаълим мактаб раҳбарлари Президентимиз томонидан илгари сурилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Зомин туманидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошидаги “Касблар маркази” ҳамда Зарбдор туманидаги кар ва заиф эшитувчилар махсус мактаб-интернатига бориб, яратилган шароитлар билан танишди.

Келгусидаги режалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!