» » Зомин туманидаги мактаб вилоятдаги ТОП-5 таликда

Зомин туманидаги мактаб вилоятдаги ТОП-5 таликда

03 март 2022 г 1 132 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Замонавий мактаблар”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида “Инновация, технология ва стратегия маркази” томонидан Жиззах вилоятидаги 33 та мактаб (31 та умумий ўрта таълим мактаби, 2 та ИДУМ)да ўрганишлар олиб борилди.

Умумтаълим мактабида яратилган имкониятлар, бошқарув, таълим сифати, дарслик ва адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, мактабнинг моддий техник базаси каби мезонлар асосида олиб борилган ўрганишлар натижасида Жиззах вилоятининг 5 та умумтаълим мактаби “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди (2 та 2-даражали ва 3 та 3-даражали).

Ушбу мактаблар орасида Зомин туманида жойлашган 75-сонли умумтаълим мактаби ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтирди. 75-сонли умумтаълим мактаби Халқ таълими вазирлиги ва  Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан III даражали “Замонавий мактаб” мақомини олганлиги тўғрисидаги Сертификат билан тақдирланди. 

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!