Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги “Эски шаҳар буюм савдо комплекси”да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
17 август 2023 г 399 Комментарии: 0
Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошчилигида Жиззах шаҳар ФВБ ходимлари томонидан вилоят ИИБ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда “Эски шаҳар буюм савдо комплекси”да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирлар давомида бозор ҳудудида ташкил этилаётган мактаб ярмаркасини ўтказиш вақтида тадбиркорлар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда ўрнатилган ҳамда ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатига тўсқинлик қилувчи сунъий қурилмалар соҳа ходимлари томонидан жойида бартараф этилишига эришилди.
Шунингдек, бозор ҳудудидаги эвакуация йўлларини тўсиб қўйган турли хилдаги қурилмаларни бартараф этиш бўйича бозор маъмурияти ва тегишли ташкилотларга огоҳлантиришлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!