» » Зомин туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида ишлар давом этмоқда

Зомин туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида ишлар давом этмоқда

17 август 2023 г 262 Комментарии: 0

Зомин туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида ишлар қизғин давом этмоқда. 

“Ободонлаштириш ойлиги” жорий йилнинг 30 августигача давом этиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, “маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишдир. 

Жумладан, “Оқтепа” МФЙ аҳолисининг кучи билан теварак-атроф турли чиқиндилардан тозаланиб, дарахтлар буталди, таглари оқланди, ариқ ва лотоклар тозаланди, қабристон атрофлари ободонлаштирилиб, дарахт ва гул кўчатлари суғорилди. Худди шундай ободонлаштириш ишлари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!