» » Жиззахда ободонлаштириш ойлиги доирасида ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда

Жиззахда ободонлаштириш ойлиги доирасида ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда

11 август 2023 г 495 Комментарии: 0

Айни дамда бутун Республика ҳудудида Ободонлаштириш ойлиги ўтказилмоқда. Тадбирларда Экология вазирлиги ва ҳудудлар бошқармалари, тизим ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Наманган вилоятида ҳозирги кунгача 900 минг гектардан ортиқ ҳудудлар ободонлаштирилди. 500 км ортиқ канал, зовурлар, катта ариқ ҳамда 700 км ортиқ серқатнов автомобиль йўллари четлари турли чиқиндилардан тозаланди. Шу билан бирга, 452 та маҳалла, 1602 та кўча, 214 та қабристон обод қилинди.

Қолаверса, 400 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида 7,7 минг тоннадан ортиқ чиқиндилар полигонларга жойлаштирилди.

Жиззах вилоятида ҳам ойлик доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 30 июлдан ҳозирга қадар жами 5061 тонна қаттиқ ва маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. 14 та чиқинди йиғиш шохобчалари таъмирланди.

Бундан ташқари, ободонлаштириш ишлари давомида 307 та дарахтга ҳар хил реклама баннерлари, электр симлари, лампалар, бетон ва асфальт қопламалари, мих ва шикаст етказувчи металлар билан зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. 12 та ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан жами 19 млн 800 минг сўм миқдорида маъмурий жарима ва 4 та ҳолатда 7 млн 920 минг сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммалари қўлланилди. 

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг кўламли тозалаш ишлари ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Ободонлаштириш ойлиги 30 августгача давом этади. Мақсад Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, “маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!