Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигони талабга жавоб берадими?
12 май 2022 г 512 Комментарии: 0
Мирзачўл тумани қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонининг умумий майдони 10 гектар бўлиб, “Мирзадала” ШФЙда ҳудудида, туман марказидан 2 км узоқликда жойлашган. Чиқинди полигони атрофи 680 метр девор билан ўралган, электрон тарози ҳам мавжуд бўлиб, чиқиндилар оғирлиги ҳар гал ўлчанади.
Туман маиший чиқинди полигонига филиалидаги 6 та чиқинди ташувчи махсус техникалари ёрдамида қамровга олинган ҳудудлардан ўртача бир кунда 32 тонна, бир ойда 835 тонна, бир йилда 10 024 тонна чиқинди ташиб келтирилади. Ҳозирги кунда туман чиқинди полигонида тўпланган чиқиндиларнинг миқдори 62 419,7 тоннани ташкил этмоқда..
Жорий йилнинг 4 майидан бошлаб Мирзачўл туман чиқинди полигонидаги тўпланган чиқиндиларни суриб, белгиланган тартибда тупроқ билан кўмиш бошланди. Ҳозирда “Тоза ҳудуд” ДУКга тегишли 3 та сомосвал, 1 та юклагич ва 1 та бульдозер ёрдамида мазкур чиқинди полигонидаги чиқиндиларни кўмиш ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!