» » Жиззах вилояти ва Корея Республикаси ўртасида меморандум имзоланди (видео)

Жиззах вилояти ва Корея Республикаси ўртасида меморандум имзоланди (видео)

02 декабрь 2021 г 1 531 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокимлиги ва Корея Республикаси атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти билан меморандуми имзоланди.

Меморандумни вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Корея Республикаси атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти  раҳбари Ю Джэ Чоль  имзолашди.

Меморандум Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станцияларини яратиш, янги қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш ва амалдаги полигонларни оптималлаштириш бўйича имзоланди.

KEITI 2009 йили Корея Республикасида ташкил топган ҳамда илғор экологик технологияларни ривожлантириш, экологик технологияларни сертификатлаштириш, атроф-муҳит саноатини ривожлантириш, ресурсларни қайта ишлатиш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш каби йўналишларда ўз фаолиятини олиб боради.

Лойиҳа 82,66 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан 8,660 млн. АҚШ доллари грант маблағлари ва 74,0 млн. АҚШ доллари  Корея Республикасидан жалб қилинган кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида Зомин ва Шароф Рашидов туманларида экологик норма ва санитар талабларга жавоб берадиган замонавий қаттиқ маиший чиқинди полигонлари барпо этилади.

Жалб этилаётган маблағлар ҳисобидан 3 та санитар талабларга жавоб берадиган қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш, 5 та ҳудудда компостлаш ва чиқиндиларни саралаш комплексини қуриш ҳамда Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманларида 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қурилади.

Иккинчи босқичда “Тоза ҳудуд” ДУК моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида қаттиқ маиший чиқинди полигонларида зичлаш ишларини амалга ошириш учун 5 та махсус техника, контейнерларни ташиш учун 12 та махсус техника, чиқиндиларни қайта юклаш станцияси учун сиғими 60 куб.метр бўлган 28 та контейнерлар, 5 та бульдозер, 5 та экскаватор, 5 та автоюклагич, 5 та самосвал ва компостлаш учун ускуналар харид қилинади.

Шунингдек, Корея Республикаси атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти филиалини Жиззах вилоятида очиб, экалогия бўйича мутахассислар тайёрлашга ҳам келишиб олинди.

Учрашувдан кейин, вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларга вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи, Жиззах IT Park филиали ҳамда Президент мактаби фаолияти билан яқиндан таништирди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!