» » Жиззах вилоятидаги жорий йилнинг энг ишбилармон аёллари аниқланди

Жиззах вилоятидаги жорий йилнинг энг ишбилармон аёллари аниқланди

19 август 2023 г 339 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да   “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида  “Ишбилармон аёл – 2023” кўрик –танловининг ҳудудий республика босқичи бўлиб ўтди. 

Тадбирда Олий  Мажлис қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов, партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Нозима Тугалова, ҳамкор ташкилотлар ходимлари,  маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари иштирок этдилар.

Таъкидлаш лозимки, мазкур кўрик-танлов вилоят ишбилармон аёллари ўртасида аллақачон ўз мавқеи ва обрўсига эга бўлиб улгурди. Танловда иштирок этишнинг ўзиёқ ишбилармон аёллар, тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаган қизлар учун ўзига хос фахр-ифтихорга айланган.

Жорий йилда кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 100 дан зиёд тадбиркор ва фермер аёллар ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Уларнинг ичида ғолиб, деб топилган ишбилармон аёллар кўрик-танловнинг ҳудудий республика босқичига йўлланма олдилар.

Кўрик-танлов давомида тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчилар томонидан тайёрланган кўргазма ва тақдим этилган ҳужжатларни кўздан кечириб холисона баҳолаб бордилар.

Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, Фориш туманидаги Якка тартибдаги тадбиркор Лайло Илҳомова ғолиб деб топилган бўлса, Дўстлик туманидаги “Дўстлик сумка бренд” МЧЖ раҳбари Зуҳра Йигитова иккинчи,  Шароф Рашидов туманидаги “Маҳмуда Зарина Зарифа” МЧЖ раҳбари Зарифа Анорбоева учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Кўрик-танлов якунида барча  иштирокчиларга ташкилотчиларнинг Ташаккурномалари ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!