Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Жахолатга қарши маърифат” тадбирининг навбатдагиси Мирзачўл туманида ўтказилди
19 август 2023 г 284 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида аҳолини турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, радикализм ва диний экстремизмнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида кўзда тутилган “дастур” ижросини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган мажмуавий тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мазкур йўналишларга оид маърузавий чиқишлар, роликлар намойиши, экстремизм ва терроризмдан огоҳ этувчи расмлар кургазмаси ва танловини ўз ичига олган “Жахолатга қарши маърифат” тадбирининг навбатдагиси Мирзачўл туманидаги мусиқа мактабида ўтказилди.
Тадбирда асосий эътибор иштирокчиларни диний экстремизмнинг ёт ғояларидан огоҳ этиш ҳамда ғараз кучларнинг иш услубларини очиб бериш орқали аҳолини мазкур соҳадаги ҳуқуқий саводхонлигини кўтаришга қаратилди.
Тадбирда вилоят хокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов сўзга чиқиб, иштирокчиларга тадбирдан кўзланган мақсад ва уни моҳияти хақида гапириб, бугунги кунда дунё ҳамжамиятида ўзини кўрсатаётган экстремизм балоси ва уни оқибатлари, тинч аҳолига салбий таъсири хақида алохида тўхталди. Ижтимоий тармоқларда маърузавий чиқишларни амалга ошириб келаётган ёлланма экстремистларнинг қандай йўл билан ўзларининг ёвуз мақсадларига эришаётганлигини рўй-рост очиб берди.
Тадбирда иштирок этган вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими томонидан вилоят ахолиси ва хусусан, Мирзачўл тумани фуқаролари томонидан экстремистик харакатлар аниқланганлиги ва унга қонуний жавобгарлик белгиланиши маълум қилиниб, иштирокчиларни огоҳликка чорлади.
Тадбирда экстремизм ва терроризмдан огоҳ этувчи 80 дан ортиқ фотокўргазмалар ва мазкур йўналишда ёшлар томонидан чизилган расмлар намойиши иштирокчиларда алохида таассурот қолдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!