» » Арнасойда ёшлар ўртасида экстремизм ғояларига қарши қаратилган учрашув ўтказилди

Арнасойда ёшлар ўртасида экстремизм ғояларига қарши қаратилган учрашув ўтказилди

07 октябрь 2022 г 442 Комментарии: 0

Арнасой тумани 22-сонли умумтаълим мактабида аҳолиси ва айниқса ёшларни турли ҳил зарарли оқимлар таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларни ҳуқуқий, диний саводҳонлиги оширишга қаратилган ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-мақсадида белгиланган “Экстримизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” топшириқлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2022 йил 8 янвадаги 01-14/1-2891-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”да белгиланган “Барча таълим муассасаларида экстримизм ғояларига берилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳамда учрашувлар ўтказиш ҳақида”ги 30-банди ижросини таъминланди.Тадбирда мактабнинг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботичи, психологи, ёшлар етакчиси ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Мазкур тадбирда туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосари Гулзода Ҳайдарова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани мутахассиси Ғулом Сайдуллаев,  Республика Маънавият ва  марифат маркази туман бўлими мутахассиси Шавкат Худойқулов, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Гулмира Зоидова, "Арнасой тонги" туман газетаси бош муҳаррири Хуршид Мирзаевлар иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёд бўлган зарарли иллатлар таъсиридан муҳофаза қилиш тарғибот ишлари олиб бориш бўйича тушунчалар беришди. 

Йиғилишда мутахассислар томонидан мавзуга оид қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумот берилди. 

Йиғилиш давомида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” расмлар фото кўргазмаси ташкил этилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!