Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободда миллий қадриятларимизга ёт бўлган зарарли иллатлар таъсиридан ёшларни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда
23 июнь 2022 г 537 Комментарии: 0
Зафаробод туманидаги Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 - 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-мақсадида белгиланган “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” бўйича ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 15 январдаги “Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган” 01-62-сонли йиғилиш баёнида тасдиқланган “Йўл харитаси” топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳи томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири амалга оширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов, туман ҳокими Н.Раджапов, туман прокурори О.Каримов, туман бош Имом хатиби Ф.Расулов ва Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Зафаробод туман бош мутахассиси Ф.маликов иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёт бўлган зарарли иллатлар таъсиридан ёшларни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.
Йиғилиш давомида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби. Терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” расмлар фото кўргазмаси ташкил этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!