Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дўстлик туманида бўлишди
21 август 2023 г 341 Комментарии: 0
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ў.Ўразбоев, З.Акрамова, М.Ўрозалиевалардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Дўстлик туманидаги Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида бўлишиб, ташкил этилган лойиҳалар билан яқиндан танишишди.
Марказда юздан ортиқ саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари жойлаштирилган.
Унда 1200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
Замонавий чинни ишлаб чиқариш, тикувчилик корхоналари, газли ва газсиз ичимлик суви ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!