» » Жиззахда "Ободонлаштириш ойлиги" давомида плоггинг ташкил этилди

Жиззахда "Ободонлаштириш ойлиги" давомида плоггинг ташкил этилди

22 август 2023 г 390 Комментарии: 0

Бундан бир неча вақт илгари Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар дам олиш масканининг қаровсиз ҳолга келиб қолганлиги ва атрофда чиқиндилар тўпланганлиги ҳақидаги хабарлар ОAВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинганди.

Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ушбу боғни чиқиндилардан тозалаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда боғ ҳудудида плоггинг ташкил этилди.

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан "ЎзПлоггинг" тадбирлари доирасида ташкил этилган плоггинг аксиясида Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармасининг "Волонтёрлар мактаби" ёшлари, айниқса, фаоллик кўрсатишди. Улар ёрдамида адирлик ёнбағрида жойлашган дам олиш масканидаги аттрасионлар атрофи, чўмилиш ҳавзаси чиқиндилар турли маиший чиқиндилардан тозаланди. Барг-хазонлар бир жойга тўплаб, йиғиштириб олинди.

Шунингдек, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида екилган кўчатлар суғорилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!