» » Жиззaх шaҳри чиқиндилaрдан тозaлaнмоқда  

Жиззaх шaҳри чиқиндилaрдан тозaлaнмоқда  

20 февраль 2023 г 456 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан ҳар йили февраль ойининг бошларида Жиззах шаҳридаги мавжуд 34 та маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудларида кенг қамровдаги тозалик ишлари олиб борилади.

Чиқиндилар билан ишлаш тизимини тўғри йўлга қўйиш, шаҳримизни тоза ва озода сақлаш, қолаверса, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига тайёргарлик кўриш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимлиги, бошқарманинг Чиқиндилар билан ишлаш бўлими, "Тоза ҳудуд" ДУК ходимлари билан ҳамкорликда шаҳримиздаги барча маҳалла ҳудудларида тозалик ишлари олиб борилди.

"Тоза ҳудуд" ДУКга тегишли бўлган 35 та махсус транспорт воситалари ёрдамида шаҳар ҳудудида тўпланиб қолган чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, махсус чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!