» » Зомин Миллий боғида тозалик акцияси иштирокчиларига "Қизил китоб" тақдим этилди

Зомин Миллий боғида тозалик акцияси иштирокчиларига "Қизил китоб" тақдим этилди

04 июнь 2022 г 862 Комментарии: 0

Ҳар йили 5 июнь санасида ўтказиладиган Бутунжаҳон атроф муҳит куни бутун дунё жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жалб қилишдан иборат.

Шу туфайли ҳар йили республикамизда ҳам атроф муҳит куни кенг миқёсда ўтказилиб, асосий эътибор табиат ва экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалаларига қаратилади. Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур санани вилоятнинг биологик хилма-хиллигини асраш, атроф муҳитнинг тоза ва озода сақлашга эътибор қаратиш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш ишларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга бағишлади.

Экологик сана муносабати билан Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Зомин миллий табиат боғи ҳудудини чиқиндилардан тозалаш акцияси ўтказилди. Акцияга Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши, Зомин миллий боғи, Зомин табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси ташкилотлари ҳамкорлик қилдилар.

Тозалик акцияси аввалида миллий боғ дарвозаси олдида иштирокчиларга футболка, кепка, қўлқоп ва чиқинди учун пакетлар тарқатилди ва ҳудудда бажарилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

АКЦИЯ ДАВОМИДА...

Зомин миллий боғи ҳудудида ўтказилган тозалик акциясига бевосита дам олувчилар ҳам жалб этилди. Улар ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш ва тўплаш ишларига онгли равишда ижобий муносабат билдиришиб, акция иштирокчисига айланишди.

Тоғ ён бағирлари, йўл ёқаларига бетартиб ташланган чиқиндилар бир зумда йиғиб олиниб, махсус транспорт воситаларига жойлаштирилди.

- Зоминнинг табиати ўта фусункор ва такрорланмас, - дейди тошкентлик Фарида Алиева. Акцияда иштирок этиб, табиатни чиқиндилардан тозалаб, атроф муҳит озодалигига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Шу ўринда барча фуқаролардан чиқиндиларни ҳар жойга ташлаб кетмасликларини сўраб қолардим. Зеро, табиат бизнинг умумий уйимиздир.

Тадбир давомида дам олувчиларга табиатни ифлослантирмаслик, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, гиёҳларни юлмаслик тўғрисидаги флаерлар тарқатилди.

АКЦИЯДА ФАОЛЛИК КЎРСАТГАНЛАР...

Зомин миллий табиат боғи ҳудудини чиқиндилардан тозалаш ишларига "Тоза ҳудуд" ДУК Зомин туман филиалининг 2 та махсус транспорт воситаси ажратилди. Тўпланган чиқиндилар махсус транспорт воситаларига ортилди.

Тозалик тадбири "Суффа" текислиги ҳудудида ниҳоясига етди. Экоакция иштирокчилари бир йўла Зоминнинг гўзал табиати манзарасидан баҳраманд бўлишди.

Акцияда фаол иштирок этган Зомин Миллий табиат боғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ходимларига бошқарма томонидан эсдалик сифатида "Қизил китоб" тақдим этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!