Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 96,6 млн. АҚШ доллар қийматга эга қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш лойиҳаси амалга оширилади
23 август 2023 г 613 Комментарии: 0
2021 йил 2 декабрь куни Жиззах вилоятида 2022-2026 йилларда чиқинди соҳасини ривожланган мамлакатлардагидек ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институтининг (КEИТИ) Жиззах вилояти ҳокимилиги ўртасида имзоланган қўшма Мерморандумга кўра қиймати 6.6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант ва қиймати 90 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари лойиҳаси асосида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станцияларини яратиш, янги қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш ва амалдаги полигонларда замонавий талабларга жавоб берадиган чиқиндихоналарни қайта қуриш ишлари 2024-2026 йиллар давомида амалга оширилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 96,6 млн. АҚШ доллар бўлиб, шундан 6,6 млн. АҚШ доллар миқдоридаги грант маблағлари, 90,0 млн. АҚШ долларли кредит маблағларидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-67-сон Қарорига асосан грант маблағлари Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги чиқиндилар полигонида 500 кВт-1 МВт қувватига тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншоотини қуриш, 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр станциясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизимини қуриш, кунига 5-10 тонна тиббиёт чиқиндиларни ёқиш иншоотини ўрнатиш, шунингдек, чиқиндихонанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникалар ва бошқа қурилмалар харид қилишга йўналтирилади.
Қиймати 90 млн. АҚШ доллари бўлган кредит маблағлари эса Корея Иқтисодий тараққиёт ҳамкорлик жамғармаси (ЭДCФ) томонидан молиялаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳа ҳужжати Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, хорижий ҳамкор «ЭДCФ» Фонди ҳамда КEИТИга киритилган.
Лойиҳа доирасида Зомин ва Шароф Рашидов туманларида экологик норма ва санитар талабларга жавоб берадиган замонавий қаттиқ маиший чиқинди полигонлари барпо этилади. Жалб этилаётган маблағлар ҳисобидан 3 та санитар талабларга жавоб берадиган қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш, 5 та ҳудудда компостлаш ва чиқиндиларни саралаш комплексини қуриш ҳамда Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманларида 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қурилади.
Иккинчи босқичда чиқиндихоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида қаттиқ маиший чиқинди полигонларида зичлаш ишларини амалга ошириш учун 5 та махсус техника, контейнерларни ташиш учун 12 та махсус техника, чиқиндиларни қайта юклаш станцияси учун сиғими 60 куб.метр бўлган 28 та контейнерлар, 5 та бульдозер, 5 та экскаватор, 5 та автоюклагич, 5 та самосвал ва компостлаш учун ускуналар харид қилинади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!