» » Арнасойда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Арнасойда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

26 август 2023 г 246 Комментарии: 0

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙ туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва туман прокурори Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Рустам Умматқулов ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Қабул жараёнида Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан даволаниш, уй-жой қуриш учун аукцион орқали ер ажратиш, имтиёзли кредит, аҳоли бандлиги, моддий ёрдам, электр таъминоти, аёллар дафтари каби масалалар бўйича 13 та мурожаатлари тингланди.

Жумладан, қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 4 та жойи ҳал этилиб, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 6 мурожаатлар назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!