Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди
18 март 2022 г 694 Комментарии: 0
Арнасой туманида жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вилоятдаги таркибий бўлинмалари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди Сайёр қабулда 2021-йил давомида Жиззах вилояти, шу жумладан, Арнасой тумани бўйича соҳа йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022-йил мобайнида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берилди.
Шунингдек, алоқа ва телекоммуникация, радио ва телевидение, ахборот технологиялари соҳасида хизматлар ҳажми, сифати ва нархи каби масалалар юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳал этилиб, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди ва ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!