» » Пахтакор туманидаги «PAXTAKOR GOLD TEXTILE» корхонаси фаолияти ўрганилди

Пахтакор туманидаги «PAXTAKOR GOLD TEXTILE» корхонаси фаолияти ўрганилди

26 август 2023 г 711 Комментарии: 0

Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга доир ишларни ташкил қилиш бўйича навбатдаги ўрганиш ишлари Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси «Тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш» бўлими бошлиғи Ф.Хамидов томонидан Пахтакор туманидаги «PAXTAKOR GOLD TEXTILE» корхонаси фаолияти ўрганилди.

«PAXTAKOR GOLD TEXTILE» МЧЖ хомашё сифатида Ўзбекистонда етиштирилган энг яхши пахта навларидан фойдаланган ҳолда ҳаво йигирув усулида пахта калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий динамик корхона ҳисобланади. Компания 2019 йил август ойидан бери фаолият юритмоқда. «PAXTAKOR GOLD TEXTILE» масъулияти чекланган жамияти 2016 йил 13 декабрда ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ташкил этилган.

Палата ходимлари томонидан хозирда экспортёрлар учун яратилаётган енгилликлар ва афзалликлар бўйича тушунчалар берилди ҳамда келгусида Палата билан ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!