» » Беларусьнинг Могилевск вилояти делегацияси Жиззахнинг инвестицион муҳити билан танишди

Беларусьнинг Могилевск вилояти делегацияси Жиззахнинг инвестицион муҳити билан танишди

25 июль 2019 г 2 509 Комментарии: 0

Беларусь Республикаси Могилевской вилояти делегацияси Жиззах вилоятининг инвестицион муҳити ва истиқболли имкониятлари билан танишди.

Меҳмонлар Пахтакор туманидаги “Paxtakor teks” ип-калава ишлаб чиқарувчи корхонаси ва “Paxtakor Gold Teks”  корхонаси ташриф буюришди.

Пахтакор туманидаги “Paxtakor Teks” қўшма корхонаси – хом ашё сифатида Ўзбекистонда етиштириладиган енг яхши пахта навларидан фойдаланилган ҳолда калавали ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхонадир.

Шундан сўнг, тумандаги  яна бир мош етиштирувчи ва экспорт қилувчи “Central Pulse” корхонасига ташриф амалга оширилди. Унда, 100 фоиз табиий мош навлари намойиш этилди.

Корхона директори мошни тозаловчи ва сараловчи машина хақида маълумот берди. Корхонада мазкур маҳсулот  етиштирилгандан сўнг ҳеч қандай чиқинди колмаслиги ва 1-гектарга 1 тонна мош маҳсулоти тўғри келишини айтиб ўтди.

Ташриф давомида, делегация вакиллари “Yazz Bekzod” фермер хўжалигида бўлишди. Фермер хўжалигида 200 дан ортиқ қорамол парваришланаётганлиги хақида айтиб ўтилди.

Жиззах Эркин иқтисодиёт зонасида жойлашган “Min Yuan Silu Industry” ойна ишлаб чиқарувчи корхона меҳмонларнинг кейинги ташриф ниқтаси булди.

Мазкур корхона 2018 йилнинг ёзида ўз фаолиятини бошлаган.  Корхона юқори сифатли безакли ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. “Min Yuan Silu Industry”  ўз маҳсулотларини қўшни мамлакатлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларга экспорт қилади.

“Master Building” – пласмасса заводига бўлган ташриф меҳмонларда катта таассурот қолдирди.  Жаҳон стандартлари бўйича замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган завод катта потенциалга эга.

Жиззах Эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрган Беларусия делегацияси вакилларига Жиззах вилояти ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Маҳмуд Холбўтаев ва Президент Администрацияси вакили Акмал Салихов ҳамрохлик қилдилар.

Беларусиялик меҳмонлар Зомин туманининг туризм имкониятлари билан ҳам яқиндан танишишди.

Беларусия Республикасининг Могилевск вилояти ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Страхар бошчилигидаги делегацияни вакиллари вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабулида бўлишди. 

Учрашувда вилоят ҳокими томонидан  вилоятнинг инвестицион  мухити ва ундаги зарур шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида Беларусия Республикаси Могилевск вилояти ижроия қўмитаси раиси ўринбосари томонидан ҳам Магилевск ўлкаси хақида қисқача маълумот берилди.

Учрашув давомида Могилевск вилояти мутасаддилари ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор соҳалар Олий таълим, қишлоқ хўжалиги институтлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш истаги маълум қилинди.

Яқин келажакда кадрлар тайёрлаш йўналишида икки давлат университетлари талабаларини ўзаро алмашинув дастурлари асосида ўқитиш ва малака оширишни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Делегация вакиллари томонидан қишлоқ хўжалиги ва қорамолчиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга урғу берилди.

Ўзбекистон бозорига парранда гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича делегация вакиллари томонидан таклифлар берилди.

Учрашув сўнгида хар иккала томон бизнес вакиллари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш бўйича юқори давлат ташкилотларини кўмаги мухим эканлигини ва бу йўналишда вилоят хокимлиги томонидан керакли барча чора-тадбирлар кўрилиши маълум қилинди.

Беларусия делегацияси вакиллари ўз ўрнида инвестицион форумларни кўп ташкил қилиш ва шу орқали самарали натижаларга эришиш мумкунлигига урғу бердилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!