Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахга “Франция-Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши раиси ташриф буюрди
17 май 2019 г 3 375 Комментарии: 0
Франциянинг “Медеф Интернасиональ” тадбиркорлар харакати “Франция-Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши раиси Кристоф Фонтейн “Жиззах эркин иқтисодий зона”сида Жиззах вилоятининг инвестицион муҳити ва истиқболли имкониятлари билан танишди.
Вилоят хокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, эркин иқтисодий зоналар ва туризм соҳасидаги мавжуд имкониятлар тўғрисида батафсил ахборот берди.
Шунингдек, салоҳиятли инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишида ҳукумат томонидан барча даражада, хусусан Президент администрацияси, тегишли вазирлик ва идоралар, Жиззах вилоят раҳбарияти томонидан инвесторлар фаолияти қўллаб-қувватланиши ва уларга амалий ёрдам берилиши маълум қилинди.
Фонтейн Франция тадбиркорлар харакати “Медеф Интернасиональ” бугунги кунда барча даражадаги ва тармоқлардаги 800 мингдан ортиқ Франция тадбиркорларини ўз ичига қамраб олганлиги, чет-элга инвестиция киритиш масалалари бўйича фаолият олиб бориши ва тадбиркорларни ҳимоя қилишлигини айтиб ўтди.
“Медеф Интернасиональ” кенгаши раиси жорий йил 14-май куни Ўзбекистонга Франциядан 35 га яқин корхоналар келганлиги ва Тошкентда Ўзбекистон Республикаси инвестиция масалалари бўйича Бош-вазир ўринбосари Э.Ғаниев, тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик субъектлари билан музокаралар ўтказганлиги ҳамда Ўзбекистонга келишдан асосий мақсад мамлакатлараро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш эканлигини билдирди.
“Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кескин тарзда мамлакатнинг инвестицион муҳитини ва бизнес юритиш даражаси ошаётганлиги ҳамда тадбиркорлар учун ер ва мулкларни сотиб олиш режаси дунё хамжамияти нигоҳида муҳим қизиқиш уйғотаяпди” – деди К.Фонтейн.
“Медеф Интернасиональ” делегацияси вакиллари қурилиш маҳсулотларини цемент сотиш бўйича таниқли дўконлар тармоқларини очиш “ADEO” жумладан атом электростанциялари қурилиши учун маҳсус бетонлар “Vicat” ҳамда сув таъминоти учун керакли материалларини ишлаб чиқарувчи “TECOFI” корхоналари фаолиятлари билан батафсил таништиришди.
Зомин туманида туризм соҳасидаги салоҳият билан танишиб ишбилармонлар кенгаши раиси Фонтейн, Зомин тоғлар тизимида туризмни ривожлантириш йўналишида инфратузилма яратиш бўйича Франциянинг машхур “Poma” компанияси билан ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.
Шундан сўнг, “Медеф Интернасиональ” харакати вакиллари Жиззах ЭИЗдаги шиша ойна ишлаб чиқувчи “Ming Yuan Silu industry”, автомобилларга аккумлятор ишлаб чиқувчи “Jizzax akkumulyator zavodi” корхоналари фаолияти билан танишишди.
Жиззах вилояти хокимлигидаги музокаралар давомида вилоят ҳокими Э.Салиев ва Президент администрацияси маъсул ходими М.Ходжаевлар “Медеф Интернасиональ” харакати вакиллари билан очиқ мулоқотда улар қизиқтирган барча саволларига батафсил ахборот берилди.
Франциянинг Қозоғистондаги элчиси Н.Стюдер бугунги кунда Жиззах вилоятида “ФИВС” компанияси томонидан архитектура ойна ишлаб чиқариш ва “Грюо” компанияси билан автомашиналарни модификация қилиш лойиҳалари бўйича Франция хукумати томонидан грант маблағлари ажратилганлигини ва ушбу лойиҳалар ҳозирги кундаги ижро ҳолати хақида маълумот бериб ўтди.
“Медеф Интернасиональ” харакати вакиллари Жиззах шаҳридаги асосий маҳсулотлари 100% пахтадан ип калава ва табиий дағал мато ишлаб чиқарувчи замонавий хорижий “Jizzakh Textile” МЧЖ корхонаси фаолияти, ишчилар меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминловчи кечаю-кундуз ишловчи ошхона ва транспорт тизимлари билан танишишди.
“Францияга қайтгач, бизнинг ишбилармонлар харакати кенгаши Жиззах вилояти ва унинг туманлари хақидаги тақдимот материалларини ҳаракатимиз аъзолари раҳбарлари орасида таништириш, кенг миқёсли ахборот компаниясини бошлашни ва уларни Ўзбекистонга ташриф буюришларига шахсан қўллаб-қувватлайман” – деди Кристоф Фонтейн.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!