» » Жиззахда янги цемент заводига тамал тоши қўйилди

Жиззахда янги цемент заводига тамал тоши қўйилди

27 август 2023 г 643 Комментарии: 0

Фориш туманида “Sofkor” МЧЖ томонидан цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилишининг очилишига рамзий тугма босилиб тамал тоши қўйилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода, Хитой Халқ Республикасининг “Western international new building materials Pte. Ltd.” Компанияси директори CAO JIAN SHUN ҳамда ҳамкор ташкилотлар, фаоллар ва кенг жамоaтчилик иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.

Қурилиш ишлари 2024 йилда якунланиб ишга туширилиши режалаштирилган.Таъкидланишича, лойиҳа қуймати 200 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, Фориш тумани ҳудудидан 50 гектар ер ажратилган. Ушбу заводда “М-400” ва “М-500” маркадаги цемент қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Бунинг учун Хитой Халқ Республикасининг “Western international new building materials Pte. Ltd.” Компанияси ҳамда Тожикистон Республикасининг “MOXIR PLAZA” компаниялари тўғридан-тўғри инвестиция киритган.

Лойиҳа қуввати 2,4 млн. Тоннани ташкил қилиб, бугунги кунда инфратузилма билан таьминлаш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!