» » Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивига  тамал тоши  қўйилди

Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивига  тамал тоши  қўйилди

16 апрель 2022 г 977 Комментарии: 0

Бугун Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивига  тамал тоши  қўйиш маросими ўтказилди.

                   

Маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар  ва туманлар ҳокимлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

“Янги Ўзбекистон” массиви Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Оқтош ота МФЙ ҳудудидан 41.3 гектар ер майдонида барпо этилидаган бўлди.

Дастлабки,  14 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиш учун ер майдонларини 2022 йил 28 март куни аукцион савдосида “BRB GOLD TEAM” МЧЖ томонидан ютуб олиниб, хозирда “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК ва тегишли ташкилотлар билан ишлар бошлаб юборилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими барчани тарихий кун билан табриклади. Шундан сўнг, “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тошини қўйиш маросими ўтказилди.

Вилоят ҳокими Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!