» » Ғаллаорол туманида тадбиркорларнинг аҳоли билан мулоқоти ўтказилмоқда 

Ғаллаорол туманида тадбиркорларнинг аҳоли билан мулоқоти ўтказилмоқда 

30 август 2023 г 354 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани “Ғаллаорол Хумо Агро таморқа хизматлари” МЧЖ раҳбари Элёр Хайдаровнинг аҳоли билан очиқ мулоқати ўтказилди.
Ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ва тадбиркорликка кириб келаётган ёшлар ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида иштирокчиларга мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилиб, сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинганлигига эътибор қаратиб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар корхона раҳбари билан тадбиркорлик йўналишида амалга ошираётган ишлари, қўлга киритган ютуқлари, корхона рахбарининг келгусидаги режалари тўғрисида ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишнинг давлат ва жамият учун фойдали томонлари тўғрисида фикрлар алмашишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!