Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда тадбиркорларнинг аҳоли билан мулоқоти ўтказилди
28 август 2023 г 413 Комментарии: 0
Арнасой тумани “ARNASOY GOLD TEX” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонасида корхона раҳбари Жамшид Ҳакимов аҳоли билан очиқ мулоқоти ўтказди.
Ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ва тадбиркорликка кириб келаётган ёшлар ҳам иштирок этди.
Аввало тадбир давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналишлари борасида такидлаб, сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлигига эътибор қаратиб ўтди.
Шундан сўнг Жамшид Ҳакимов корхонаси томонидан ишлаб қарилаётган кийим-кечак трикотаж маҳсулотлари ва чет давлатлар билан амалга ошираётган экспорт салоҳияти билан ҳам тадбиркорлар билан ўртоқлашди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар тамонидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!