» » Жиззахда қаттиқ маиший чиқинди полигонлари қурилади

Жиззахда қаттиқ маиший чиқинди полигонлари қурилади

30 август 2023 г 486 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида ободонлаштириш ойлиги доирасида кенг кўламдаги ҳашарлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ойлик доирасида 17 минг 327 тоннадан ортиқ маиший чиқинди олиб чиқилиб, махсус  полигонларда хавфсизлантирилган. Вилоятда 2022–2026 йилларда чиқинди соҳасини ривожланган мамлакатлардагидек ташкил этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Бу борада Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти(KEITI) ҳамда  Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида  имзоланган  қўшма меморандум муҳим аҳамият касб этмоқда.  Экология ва атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжатга асосан қиймати 6 миллион 600 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант ва 90 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари лойиҳаси асосида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станцияларини яратиш, янги қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш ва амалдаги полигонларда замонавий талабларга жавоб берадиган чиқиндихоналарни қайта қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.  

– Президентимизнинг 2021 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан грант маблағлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги чиқиндилар полигонида 500 кВт-1 МВт қувватига тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншоотини қуриш, шунингдек, 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр станциясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизимини қуриш, кунига 5-10 тонна тиббиёт чиқиндиларини ёқиш иншоотини ўрнатиш, булардан ташқари, чиқиндихоналарнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникалар ва бошқа қурилмалар харид қилишга йўналтирилиши назарда тутилган, – дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шўъбаси мудири Камол Аҳадов. – Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида Зомин ва Шароф Рашидов туманларида экологик норма ва санитар талабларга жавоб берадиган замонавий қаттиқ маиший чиқинди полигонлари барпо этилади. Жалб этилаётган маблағлар ҳисобидан 3 та санитар талабларга жавоб берадиган қаттиқ маиший чиқинди полигонлари, 5 та ҳудудда компостлаш ва чиқиндиларни саралаш комплекси ҳамда Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманларида 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади.  

Иккинчи босқичда чиқиндихоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида қаттиқ маиший чиқинди полигонларида зичлаш ишларини амалга ошириш учун 5 та махсус техника, контейнерларни ташиш учун 12 та махсус техника, чиқиндиларни қайта юклаш станцияси учун сиғими 60 кубометр бўлган 28 та контейнер, 5 тадан бульдозер, экскаватор, автоюклагич, самосвал ва компостлаш учун ускуналар харид қилинади.  

Жиззах вилояти экологияси, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш учун муҳим аҳамият касб этган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида вилоятда нафақат чиқиндиларни махсус контейнерлар ёки чиқиндихоналарда туриб қолишининг, балки уларни ўз вақтида юклаш, олиб чиқиб кетиш, хавфсизлантириш ва қайта ишланиши ҳам пешма-пеш ва изчиллик билан амалга оширилиши таъминланади. Энг муҳими янги иш ўринлари яратилиб, вақтинча банд бўлмаган аҳоли доимий иш билан таъминланади.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!