» » Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан вилоят ҳокимлигида ишга янги қабул қилинганлар билан суҳбат ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан вилоят ҳокимлигида ишга янги қабул қилинганлар билан суҳбат ўтказилди

07 сентябрь 2023 г 389 Комментарии: 0

 Жиззах вилояти  ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан  жорий йилнинг 3-чорагида  вилоят ҳокимлигида ишга янги қабул қилинган  вилоят ҳокимининг Қурилиш,  коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Х.Хасанов, вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Д.Пардаева,  вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи котибиятининг бош мутахассиси Н.Бойзаков,  вилоят ҳокимининг Маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси котибиятининг етакчи мутахассиси И.Усмановлар билан ходимларнинг одоб-аҳлоқ ва коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш режасига мувофиқ, коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг  олдини олиш ва уларни  содир қилишга хизмат қиладиган сабабларни бартараф этиш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва вилоят  ҳокимининг  коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида семинар машғулоти ўтказилиб, ходимларга  Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  қонуни,  давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича  сиёсати ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низоми, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий харакатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги ҳаракатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сонли қарори бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилиб  коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмалари оширилди.

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

             ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!