» » Шароф Рашидов туманида тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди 

Шароф Рашидов туманида тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди 

08 сентябрь 2023 г 253 Комментарии: 0

Мамлакатимиз ёшларининг  тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Бу орқали нафақат ўз эҳтиёжларини рўёбга чиқариш балки, юрт равнақига ҳисса қўшиш мумкин. Бу борада ташкил этилаётган тадбиркор ва ёшлар билан учрашувларида кўплаб саволлар ўз жавобини топаётгани қувонарли.

Ана шундай учрашув Шароф Рашидов туман ММТБ тасарруфидаги 12-сон умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Шароф Рашидов тумани «Euro Aziya Motors» МЧЖ раҳбари, тадбиркор Акмал Аҳмедов билан бўлган учрашувда фаолиятни бошлаш давридаги илк қадамлар, эришилаётган ютуқ ва ватан ривожи йўлидаги муҳим ҳаракатлар борасида фикрлар улашилди.

Мактаб жамоаси, ўқувчи ёшларга берилган маълумотлар, ҳаётий тажрибалар қизғин савол-жавобларга уланиб кетди.  Бу каби учрашувлар жойларда давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!