» » “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирининг навбатдагиси Дўстлик туманида ўтказилди

“Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирининг навбатдагиси Дўстлик туманида ўтказилди

08 сентябрь 2023 г 188 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида аҳолини турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, радикализм ва диний экстремизмнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида кўзда тутилган “дастур” ижросини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган мажмуавий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Мазкур йўналишларга оид маърузавий чиқишлар, роликлар намойиши, экстремизм ва терроризмдан огоҳ этувчи расмлар кургазмаси ва танловини ўз ичига олган “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирининг навбатдагиси Дўстлик туманидаги мусиқа мактабида ўтказилди.
Тадбирда асосий эътибор иштирокчиларни диний экстремизмнинг ёт ғояларидан огоҳ этиш хамда ғараз кучларнинг иш услубларини очиб бериш орқали аҳолини мазкур сохадаги хуқуқий саводхонлигини кўтаришга қаратилди.
Тадбирда “Тасвирий ойна” Республика ижодий уюшмаси бошқарув раиси И.Латипов, вилоят хокимининг ўринбосари Э.Ахмаджоновлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга тадбирдан кўзланган мақсад ва уни моҳияти хақида гапириб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, республикада диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, давлат ва дин муносабатлари, ёшларни турли ёт ғоялар таҳдидларидан огоҳ этиш юзасидан фуқароларга маълумотлар етказилди.
Тадбирда 80 дан ортиқ “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” фотокўргазмаси, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг рассомчилик йўналишидаги санъат асарлари ва китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.
Шунингдек, туман Баркамол авлод болалар мактаби тўгаракчилари тамонидан ёш мўйқалам соҳиблари ўртасида “Биз терроризм ва экстремизмга қаршимиз” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!