Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов тумани ҳокими ёшлар билан учрашди
11 сентябрь 2023 г 449 Комментарии: 0
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича «Келажакдаги касбим» мавзусида тарбиявий учрашув ўтказилди.
Бу бежиз эмас, чунки битирувчиларга ҳаётда ўз ўрнини топиши учун йўл кўрсатиш, ибрат намуналарини намойиш этишнинг афзалликлари бисёр.
Шароф Рашидов туман хокими Маҳмуд Холбутаев тумандаги 39-сонли умумтаълим мактабида Нонисангил, Умар, Равот, Тинчлик, Кўрпасой, Янгобод, Самарқандқудуқ МФЙдаги ёшлар билан учрашув ўтказиб, болалик даври, талабалик йиллари, китобга, спортга ошнолик, яхшиларга эргашиш, замон билан ҳамнафас бўлган онларини ёшларга сўзлаб берди.Тадбир якунида 5 нафар ёшларга ҳарбий гувоҳномалар топширилди. Битирувчилар билан самимий суҳбат қилиб саволлар билан мурожаат қилган ўқувчиларга ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!