Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилишда давом этмоқда
12 сентябрь 2023 г 348 Комментарии: 0
Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида Жиззах вилоятида ҳам кўпгина тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси «Бизнесга ўқитиш бўлими» томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон фармонига асосан вилоятдаги хотин-қизлар тадбиркорлик курсларида ўқитилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!