» » Арнасой туманида вилоят ишчи гуруҳ томонидан хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди

Арнасой туманида вилоят ишчи гуруҳ томонидан хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди

10 май 2022 г 730 Комментарии: 0

Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида хотин-қизларнинг сиёсий-иқтисодий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу маънода, Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Жиззах вилоятида жорий йилнинг март ойида бир қатор идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. 

Жиззах вилояти прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими, адлия, вилоят оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бандлик бошқармалари, судлар каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари масъулларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятнинг шаҳар ва туманларида бўлиб, эҳтиёжмандлар, ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турганлар, тазйиқ ва зўравонликлардан жабр чекканлар, нотинч оилалар вакиллари, муқаддам судланганлар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, ижтимоий, тиббий, психологик ёрдам бериш, ногиронларни тиббий ва ортопедия воситалари билан таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятни амалга оширмоқда. 

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқий-психологик кўмак кўрсатиш ва реаблитация этиш сайёр автобусида йўлга отланган ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Арнасой тумани бўлди. 

Бу ердаги ишлар мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ифодаланган вазифалар ижросини самарали таъминлашга қаратилган йиғилиш билан бошланди.

Шундан сўнг туманнинг Зарафшон маҳалласида яшовчи ёлғиз аёлнинг хонадонида бўлиниб, оиланинг ижтимоий аҳволи ўрганилди. Бу жараёнда аёлнинг 2 нафар вояга етмаган фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштиришга келишиб олинди. Ғафур Ғулом маҳалласида низолашаётган, шу боис бири маъмурий, бошқаси жиноий жавобгарликка тортилган аёлларнинг келишмовчилик сабаблари ўрганилди ва муаммони ҳал қилиш бўйича ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга профилактик нуқтаи назардан икколовига ҳам ҳимоя ордери расмийлаштирилди. Айтганча, улардан бири банд бўлмагани боис иш билан таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. 

Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида эса жазони ижро этиш муассасидан қайтган аёлга ер ажратиш чораси кўрилди. Қолаверса, қариндошлариникида яшаётган ушбу шахсга яқин келажакда турар жой берилиши маълум қилинди. 

Булар ҳаммаси эмас. Ишчи гуруҳи оиладаги тазйиқ ва зўравонликларга қарши тарғиботни кучайтириш, судларда хотин-қизларнинг манфаатларини самарали ҳимоялаш, аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!