» » “Пулларингизни кўпайтириб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди

“Пулларингизни кўпайтириб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди

13 сентябрь 2023 г 294 Комментарии: 0

Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) З.П. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 350 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти Жиззах туманида яшовчи 36 ёшли Т.В. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Т.В., З.П.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 350 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.В.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!