» » Арнасойда пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш заводида ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди

Арнасойда пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш заводида ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди

14 сентябрь 2023 г 259 Комментарии: 0

Арнасой туман Бобур маҳалласи худудида жойлашган “АГРО ЭЛЕГАНТ КЛАСТЕР” МЧЖга қарашли пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш заводида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тезкор хизматлар билан ҳамкорликда ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди.

Мазкур машқда туман фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг доимий жанговар шайликдаги 7 та махсус техникалари ҳамда 45 нафар шахсий таркиби ва пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш заводининг 70 нафардан ортиқ ишчи ҳодимлари жалб қилинди.

Тадбир аввалида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг заводга келиб шартли ёнғин сигналини бериши билан бошланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!