Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида тадбиркорнинг аҳоли билан учрашуви ўтказилди
14 сентябрь 2023 г 295 Комментарии: 0
Янгиобод туманида тадбиркорлар сафини ошириш, аҳолини тадбиркорликка ундаш ва соҳага қизиқишларини янада ошириш мақсадида кўзга кўринган, тадбиркорлик соҳасида катта муваффақиятларга эришиб келаётган тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.
Бу галги мулоқот «Balandchaqir g'isht» МЧЖ раҳбари Ёрйигит Султонмуротов иштирокида ташкил этилди.
Учрашувда тадбиркор дастлаб бизбесни ривожлантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бизнес бизнес вакилларини қўллаб қувватлаш ва Президентимиз томонидан соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида гапирди.
Шунингдек, тадбиркор йиғилганларга бизнес оламига кириб келиши, босиб ўтган йўллари, қўлга киритаётган ютуқлари ҳамда бизнес лойиҳалари тўғрисида гапириб берди.
Шундан сўнг йиғилганлар тадбиркор томонидан ташкил этилган ғишт ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!