Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди
Казаков Азамат Очилбоевич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мониторинг қилиш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.
А.Казаков тайинловга қадар Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Гулчамбар” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар резервига номзодларни саралаб олиш жараёни, номзоднинг МФЙдаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш, маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги, интеллектуал салоҳиятни аниқлашга қаратилган тест синови ҳамда суҳбат каби босқичларининг натижаларини ўз ичига олган.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

24 август 2023, Четверг
"O'zsanoatqurilishbank" ATB Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари тайинланди

15 август 2023, Вторник
Ғаллаорол туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори тайинланди

04 июль 2023, Вторник
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Изоҳлар (0)