Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори тайинланди
15 август 2023 г 892 Комментарии: 0
Нурматов Жасур Мирзахматович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.
Ж.Нурматов тайинловга қадар Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Мирзабулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодларни саралаб олиш жараёни, номзоднинг маҳалладаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш, маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги, интеллектуал салоҳиятини аниқлашга қаратилган тест синови ҳамда суҳбат босқичларининг натижаларини ўз ичига олган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!