Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида МЧЖдан 168 миллион солиқ қарзи ундирилди
19 сентябрь 2023 г 310 Комментарии: 0
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланган.
Жиззах шахар солиқ инспекциясининг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича 21.03.2022 йилдаги қарорига асосан "JIZZAX I.E.Q" МЧЖ дан 168,3 млн. сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақаси Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига 04.09.2023 йилда келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга нусхалари юборилган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан мавжуд қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!