» » Жиззахнинг йўлларини кезганда

Жиззахнинг йўлларини кезганда

21 сентябрь 2023 г 392 Комментарии: 0

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлар замирида ҳам аввало, инсон омили, қадри тамойили ётибди. Барча эзгу ҳаракатлар замирида маҳаллалар ободлиги, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган устувор вазифалар мужассам.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ”, “Обод кўча”, “Обод хонадон”, “Илғор ҳудуд”, “Хавфсиз ва равон йўл”, “Очиқ бюджет” каби қатор давлат дастурлари ва лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшилди. Одамларни йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга бирин-кетин ечим топилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги пресс-тур мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги 146-сон “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросининг Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманларида қандай бажарилаётганлиги хусусида бўлди.

Вилоят ҳудудида жами 9360 километр автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 6753 км. ички хўжаликлараро ҳамда 2601 км. умумфойдаланувдаги йўллардан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 465-сонли қарорига асосан 11 та, 408-сонли қарорга мувофиқ 57 та, 146-сон қарори ижроси бўйича 71 та, 346-Ф сонли қарорига кўра 214 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда вилоятимиздаги умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида 40 млрд. сўмдан ортиқ жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, йўлларда транспорт ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш асосий мақсад этиб белгиланган.

Вилоятимиздаги 2601 км. умумфойдаланишдаги йўлларнинг 168 километрини халқаро, 1428 километрини давлат ҳамда 1005 километрини маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари ташкил этади.

Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудларидан ўтган 4 Р-36 М-39 автойўли (1013 км)—Жиззах шаҳри-Янгиқишлоқ-Қизилча-Қизилқум ҳалқа йўли, 4 Р-38 М-39 автойўли (962 км)—Учтепа-Жиззах шаҳри автомобиль йўлининг Наврўз, Сангзор, Бунёд, Амир Темир маҳаллалари ҳудудидаги йўллар ҳамда Сангзор дарёсидан ўтган кўприк қурилиши, 4 К-230 ва 230 А Учтепа-Жиззах шаҳри автомобиль йўли, Жиззах шаҳри-Учтепа-Олмазор автомобиль йўли, 4 Н-1244 Ҳ.Носиров-Янгиобод фермер хўжаликлари уюшмаси, Жиззах шаҳрининг Шодлик, Наврўз, Жиззахлик, маҳаллаларидаги таъмирланган кўчалар ҳамда ички кўчаларда асфальт қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қорасой қишлоғи ҳудудидан ўтган, қайта таъмирланган 72 метрлик кўприк ҳамда Улуғбек маҳалласи ҳудудидаги 700 пм узунликдаги йўл ўтказгичдаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!