Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда «Мохир болажон» номли 100 ўринли янги боғча фаолият бошлади
22 сентябрь 2023 г 310 Комментарии: 0
Янгиобод тумани, Янгиобод шаҳарчаси ҳудудида «Мохир болажон» номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу муассасанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирок этиб, янги боғча ташкил этилгани билан йиғилганларни табриклади ва бугунги кунда туманимизда мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, туман ҳокими боғчани ташкил этган тадбиркорни эътироф этиб, ушбу замонавий ва кўркам муассаса болажонларнинг шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва камол топишида аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида маҳалла фаоллари ва ота-оналар ҳам сўз олиб, бугунги янгиликдан хурсанд эканликларини яширишмади.
Шундан сўнг маросимга йиғилганлар янги муассаса биноси ва бу ерда ўғил-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, бугун фойдаланишга топширилган 100 ўринли мазкур мактабгача таълим муассасасида 10 та доимий иш ўринлари яратилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!