» » Жиззах политехника институтида қуёш фотоэлектр станциясини ўзида жамлаган автотураргоҳ фойдаланишга топширилди

Жиззах политехника институтида қуёш фотоэлектр станциясини ўзида жамлаган автотураргоҳ фойдаланишга топширилди

28 сентябрь 2023 г 330 Комментарии: 0

Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида кузатилаётган энергия тақчиллигига барҳам бериш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароит ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди.

– Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах политехника институтида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, – дейди институтнинг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Шуҳрат Аликабулов. – Институтда 550 кВт.ли қуёш фотоэлектр станцияси 6 миллиард 150 миллион сўмга харид қилиниб ўрнатилди. Бундан ташқари, институтнинг бош ўқув биносида 200 кВт.лик қуёш фотоэлектр станциясини ўзида жамлаган замонавий кўринишга эга автотураргоҳ барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу объектни қуришдан кўзланган асосий мақсад – муқобил энергия манбаси таъминотига ўтиш ва олий даргоҳимизда энергетика йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг амалиёт бўйича тааллуқли сабоқларини ушбу автотураргоҳда амалга оширишдан иборат.

Бундан ташқари, институт 2-ўқув биноси ҳудудига 100 кВтли, 3-ўқув биноси том қисмига 150 кВт.ли, талабалар турар жойи том қисмига 100 кВт.ли қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда талабалар турар жойи том қисмига 10 та қуввати 2000 литр бўлган қуёш сув иситиш тизими ўрнатилди. 
Жиззах политехника институтида барпо этилган қуёш фотоэлектр станциялари бир йилда қарийб 1 миллиард сўмлик электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!