» » “Жиззах ҳақиқати”- “Джизакская правда” газеталари таҳририяти вакиллари билан учрашув ташкил этилди

“Жиззах ҳақиқати”- “Джизакская правда” газеталари таҳририяти вакиллари билан учрашув ташкил этилди

30 сентябрь 2023 г 373 Комментарии: 0

Сўлим Мўғол қишлоғидаги намунали оила – Аъзам Абиловлар хонадонида бахмаллик хотин-қизларнинг “Жиззах ҳақиқати”- “Джизакская правда” газеталари таҳририяти вакиллари билан учрашуви ташкил этилди. Журналистлар Муқаддас Сапарова ва Гулчеҳра Хидирова ноанъанавий мулоқот давомида хотин-қизларнинг газета, китоб, умуман мутолаа ҳақидаги фикрлари, таклифлари ва муносабатларига қизиқдилар. 

-Сир эмаски, аёл оила меҳвари. Бўлғуси оила бошлиқлари бўлмиш ўғил болалар энергия ва йўналишни онада оладилар, - дейди иштирокчи, маҳалланинг хотин-қизлар фаоли Дилмира Худойбердиева. – Оилаларга мутолаахонликни қайтариш, китобга ва даврий нашрларга чанқоқликни ошириш учун айнан оналарга мурожаат қилинганида чуқур маъно кўряпман. Оилада аёл маънавиятли бўлса, у фарзандларига гўзал тарбия бера олади. “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари жорий этилаётган маҳалламиз аёллари учун бу каби маърифий тадбирларни ташкил этиш катта қийматга эга. 
Учрашувда таҳририят билан боғланиш манзиллари тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 
Журналистик фаолият билан бирга психология амалиётчилигини бирдек олиб бораётган ЎзННТМА тренерлар штаби аъзоси Гулчеҳра Хидирова хотин-қизлар учун психологик тренинг ўтказиб, уларнинг ҳаётга мотивацияси ошиши, мураккаб вазиятларга ечим топиш каби мавзуларда қимматли маслаҳатлар улашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!