» » Жиззахда Хотин-қизларнинг ННТлар юзасидан ҳамкорликдаги лойиҳалар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Жиззахда Хотин-қизларнинг ННТлар юзасидан ҳамкорликдаги лойиҳалар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

28 октябрь 2022 г 504 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг ННТлар юзасидан ҳамкорликдаги лойиҳалари, лойиҳаларнинг жойларда амалга оширилиши ва самарадорлик" мавзусида пресс-конференция ташкил этилди.

Конференцияда асосий маърузачилар айнан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларга турли йўналишларда амалий ёрдам беришга қаратилган лойиҳа ва лойиҳа муаллифлари ҳамда ОAВ вакиллари журналистлар иштирок этишди.

Унда вилоят бўйича 12 нафар ННТлар жорий йилда хотин-қизлар тизимига кўмак бериш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишида 30-60 миллион сўмгача лойиҳаларни ютиб олиб, амалётга татбиқ қилмоқда. Конференция давомида ҳар бир ННТ ва лойиҳа муаллифи амалга ошираётган ишлари юзасидан маъруза қилдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!